Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U23 сўнгги дақиқада гол уриб, Кенияни мағлуб этди
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Фарғонада Кения ёшларига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди.
Баҳс футболчиларимизнинг катта устунлиги остида ўтди ва 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Ягона гол сўнгги дақиқада Достон Турсунов томонидан урилди. У ўнг қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.
Эслатиб ўтамиз, 23 март куни Андижонда ўтказилган дастлабки ўйинда Кения 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.
Ўртоқлик ўйини
26 март, Фарғона, «Истиқлол» стадиони
Ўзбекистон U23 - Кения U23 - 1:0
Гол: Достон Турсунов 90+7
Ҳакамлар: Тимур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулло Абдураҳмонов (Барчаси Ўзбекистон)
Ўзбекистон: 21.Раҳимжон Давронов (1.Умид Эргашев, 63), 2. Ислом Қобилов, 3. Хожиакбар Алижонов, 5. Аббос Отахонов (14.Шароф Муҳитдинов, 68), 6. Азизжон Ғаниев, 20. Достон Турсунов, 13. Азиз Турғунбоев (16.Суҳроб Нуруллоев, 68), 23.Нурилло Тўхтасинов (7.Остон Ўрунов, 63), 17.Абдужамол Исроилов, 9. Забиҳилло Ўринбоев (22.Ислом Кенжабоев, 46), 10.Бобир Абдихолиқов (11.Андрей Сидоров, 68).
Кения: 18.Ожванг Тимоти Одхиамбо, 14.Майк Эванс Кибваге, 12.Омвенга Тимти Балтон, 3.Окуму Йозеф Стенли, 2.Амаи Атариза, 8.Йида Свен, 19.Иброҳим Шамби Рамазони, 16.Одненйи Жафари Овитти, 7.Касути Клифф Коробои (13.Сиражи Муҳаммад, 89), 15.Огинга Берард Очиенг, 9.Мутамба Пистоне Вунйоли (17.Одхиамбо Онянго Криспинус, 89),
Огоҳлантиришлар: Ожванг Тимоти Одхиамбо 32, Абдужамол Исроилов 66
Мавзуга оид
18:34 / 03.07.2024
Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди
00:12 / 04.05.2024
Париж-2024. Ўзбекистон гуруҳ босқичини Испанияга қарши ўйин билан бошлайди
22:43 / 03.05.2024
Осиё кубоги U23. Ўзбекистон финалда Японияга мағлуб бўлиб, кетма-кет иккинчи марта қитъада иккинчи ўринни эгаллади
16:30 / 30.04.2024