Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WADA номини ўзгартириши мумкин
Бутунжаҳон допингга қарши кураш агентлиги (WADA) коммуникациялар бўйича директори Кэтрин Маклиннинг маълум қилишича, ташкилот молиялаштиришни ошириш учун ўз номини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
«Бизнинг бренд янада жозибадор бўлиши керак, бу қандайдир катта ташкилот ёки компания билан ҳамкорлик қилиш учун керак. Айни дамда катта бренд допингга қарши курашга алоқадор бўлиши борасида баъзи шубҳалар бор, бу кўпчилик томонидан салбий қабул қилиниши мумкин. Эҳтимол, ном ўзгариши борасидаги вариант кўриб чиқилади. Бу нафақат молиялаштиришни ошириш, балки бизнинг спортчилар ҳамжамияти нуқтаи назаридан ҳам рўй бериши мумкин», - дея Маклиннинг сўзларини келтиради Inside the Games.
Мавзуга оид
19:57 / 22.05.2025
АҚШда «допинг ўйинлари» ўтказилади
17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди
18:41 / 22.10.2024
Осиё ўйинлари чемпиони Шоҳмурод Холмуродов допинг туфайли жазоланди
19:08 / 07.08.2024