Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исландия Россия билан олий даражадаги мулоқотларни тўхтатди
Исландия ҳукумати «Скрипаль иши» доирасида Россия ҳукумати билан икки томонлама мулоқотни вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда Исландия ҳукумаи сайтида маълум қилинган.
«Исландиянинг барча яқин иттифоқчилари ва ҳамкорлари Солсберидаги ҳужум туфайли Россия билан муносабатларда тегишли чораларни жорий қилди. Жумладан, НАТО аъзолари ва Европа Иттифоқи давлатлари. Исландия қўллайдиган чоралар қаторида — Россия ҳукумати билан олий даражадаги мулоқотни икки томонлама вақтинча тўхтатиш», — дейилган хабарда.
Бугун АҚШ 60 нафар россиялик дипломатни ўз ҳудудидан чиқариб юборишини маълум қилди. Кейинроқ Франция, Германия қаторида Европа Иттифоқининг жами 18 давлати шундай чора ҳақида маълум қилди. Бундан ташқари, Норвегия, Украина ва Канада ҳам россиялик дипломатларни ватанига қайтармоқда.
Мавзуга оид
00:13 / 02.04.2025
Исландияда ҳаракатга келган вулқон сабаб аҳоли эвакуация қилинмоқда
16:23 / 07.02.2025
Ўзбекистоннинг Исландиядаги биринчи элчиси тайинланди
23:30 / 06.12.2024
Исландияда 2029 йилгача кит овига рухсат берилди
15:11 / 02.12.2024