Жаҳон | 16:45 / 27.03.2018
11644
2 дақиқада ўқилади

Лавров: толибларнинг музокараларга розилиги БМТ ХК талаблари тан олинишини англатади

Фото: KUN.UZ

Толибларнинг музокаралар столига ўтиришга рози бўлгани улар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг афғон масаласи бўйича талабларини қабул қилишга тайёрлигини англатади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

"Эслатиб ўтаман, БМТ ХКда аввал ҳеч ким бекор қилмаган, толибларни Афғонистон конституциясини тан олиш асосида музокаралар столига ўтиришига, террорчилар билан алоқалар ва афғон муаммосини куч ишлатиш йўли билан ҳал қилиш ҳаракатларидан воз кечишга чақирувчи бўлган қарорлар қабул қилинган, - деб таъкидлаб ўтди у. – Ўйлашимча, агарда толиблар музокаралар столига ўтирса, бу улар айнан шундай йўлдан кетишга рози эканини билдиради".

Россия ТИВ раҳбарининг эътибор қаратишича, “Афғонистон президенти Ашраф Ғани толибларни музокараларга жалб этиш ғоясини бугун ҳам навбатдаги марта тасдиқлади", у “толиблар билан дастлабки шартларсиз музокаралар” ҳақида тўғридан тўғри айтди.

"Толибларнинг террорчилик фаолиятига жалб этилганлигига келадиган бўлсак, бу сақланиб қолмоқда, - дея давом этди вазир. – Яқинда улар электр узатиш линиясини портлатиб юборишди ва Афғонистоннинг аксарият ҳудудини икки кунга электр энергиясисиз қолдиришди".

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид