Жаҳон | 08:51 / 28.03.2018
5810
2 дақиқада ўқилади

Бразилияда собиқ президент кортежи ўққа тутилди

Фото: EPA

Бразилия собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Сильванинг кортежи номаълум шахслар томонидан ўққа тутилди. Бу ҳақда сиёсатчининг твиттердаги расмий саҳифасида хабар берилган.

«Собиқ президент Лула да Сильванинг кортежи мамлакат жанубида камида уч марта ўққа тутилди. Бу ҳодиса собиқ етакчи Кедас-ду-Игуасу ва Ларанжейрас-ду-Сул шаҳарлари ўртасида полиция ҳамроҳлигисиз кетаётганида рўй берди. Икки автобус зарар кўрди, ҳеч ким жабрланмади», - дейилади хабарда.

Собиқ президентнинг фикрича, ҳужум унинг сиёсий рақиблари томонидан уюштирилган.

Айни дамда Лула да Сильва 12 йил ва бир ойга озодликдан маҳрум этилгани юзасидан апелляция берган – ўтган йилда Бразилия собиқ президентини коррупцияда айбдор деб топишди. Лула да Сильва суд можаролари туфайли Бразилияда 2018 йилги президентлик сайловларида иштирок эта олмайди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид