Янгиерда Давлат архиви ходими пора билан ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги солиқ валютага оид жиноятлар ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Ховос тумани, Соҳибкор ҚФЙ, Боғистон МФЙда яшовчи фуқаро А.Бойқўзиевнинг аризасига асосан 28 март куни ўтказилган тезкор тадбирда, Янгиер шаҳар Давлат архивининг иш ҳақлари бўйича ишлаш бўлими етакчи мутахассиси А.Юлдашев нафақага чиқиш учун иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотномани олиш учун шаҳар Давлат архивига мурожаат қилган фуқаро А.Бойқўзиевга архивда унинг иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлари мавжуд бўлсада, ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, унга архивда иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмаслигини айтиб алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотномани расмийлаштириб бериш эвазига 1.500.000 сўм пулни пора тариқасида беришни талаб қилган. У 27 март куни фуқаро А.Бойқўзиевдан хизмат хонасида 300.000 сўм ва 28 март куни 1.200.000 сўм пулни пора тариқасида олган вақтида жиноят устида ушланган.
Мазкур ҳолат бўйича Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан А.Юлдашевга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиер шаҳар Давлат архивининг иш ҳақлари бўйича ишлаш бўлими етакчи мутахассиси А.Юлдашев томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти у яшаб келаётган Мирзаобод тумани ҳудудида 29 март куни мутасадди идора ходимлари иштирокидаги йиғилишда муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
13:46 / 14.11.2024
Сирдарёда ҳайдовчидан пора олган ЙПХ ходими қамалди
17:40 / 12.11.2024
Андижонда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва кадрлар бўлими бошлиғи ушланди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
17:42 / 05.11.2024