Ўзбекистон | 11:16 / 29.03.2018
13583
2 дақиқада ўқилади

Давлат мукофотларига тавсия этувчи субъектлар сони кўпаймоқда 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида сенаторлар янги таҳрирдаги «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунини маъқуллади. Унга кўра, эндиликда геральдика соҳасида ягона давлат сиёсати қонун билан тартибга солинмоқда. 

Kun.uz мухбирининг хабар беришича, Сенатнинг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Зайниддин Низомхўжаев янги таҳрирдаги қонун тўғрисида маълумотлар бериб, давлат мукофотларини тақиб юриш, сақлаш, мамлакат ҳудудидан олиб чиқиш бўйича тартиб ишлаб чиқарилгани маълум қилинди. 

«Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси президентига номзодларни давлат мукофотларига тавсия этиш бўйича тақдимномани эндиликда Судьялар Олий кенгаши, Марказий Банк, Давлат хавфсизлик хизмати, Ҳисоб Палатаси, Марказий сайлов комиссияси, хўжалик юритувчи субъектлар, нодавлат нотижорат ташкилот ва республика ташкилоти раҳбарлари ҳам киритиши мумкинлиги белгиланмоқда», дейди қўмита раиси. 

Маълумот учун, қонуннинг мазкур янги таҳрирдаги кўриниши 5 боб, 22 моддадан иборат. Айни пайтда Ўзбекистонда 50дан ортиқ давлат мукофотлари таъсис этилган бўлиб, муносиб кишилар Ўзбекистон Қаҳрамони, 34та фахрий мукофотлар, 10дан ортиқ орден ва медаллар, шунингдек, Ўзбекистон фахрий ёрлиғи билан амалда рағбатлантирилади.

Мавзуга оид