Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин бешта давлат етакчиси билан учрашмоқчи
КХДР етакчиси Ким Чен Ин Корея меҳнат партияси вакиллари билан учрашувда Россия, АҚШ, Япония, Жанубий Корея ҳамда Хитой билан расмий учрашувлар ўтказиш имкониятини муҳокама қилди. Бу ҳақда Reuters Япониянинг Asahi газетасига асосан хабар бермоқда.
«Япония ҳукумати етакчилар учрашувини қабул қилиш истагида эканини билдирди. Бу КХДРнинг мамлакатдаги элчихонаси – Японияда шимолий кореялик фуқароларга кўмак кўрсатиш Ассоциацияси ёрдамида рўй бериши мумкин», - дея таъкидланади нашр хабарида. У КХДРдаги номи ошкор этилмаган манбалар ҳамда расмий ҳужжатларга таянган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ким Чен Ин Хитой етакчиси билан Пекинда учрашгани хабар берилганди. Шунингдек, ХХР ва КХДР етакчиси Пекиндаги учрашувдан сўнг бир бирини ўз давлатига ташриф буюришга таклиф қилди.
Мавзуга оид
17:55 / 25.05.2025
КХДРда эсминецни сувга туширишда юз берган авария иши бўйича уч киши ҳибсга олинди
20:05 / 22.05.2025
КХДРда янги эсминецни сувга тушириш вақтида «жиддий авария» юз берди
19:20 / 10.05.2025
Ким Чен Ин Россияни Ғарб тажовузидан ҳимоя қилишга ваъда берди
17:46 / 09.05.2025