Қирғизистон бош вазири Ўзбекистонга келди
Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков бошчилигидаги Қирғизистон делегацияси амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
ЎзА хабарига кўра, меҳмонларни Андижон вилоятидаги “Дўстлик” чегара мажмуасида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ва кенг жамоатчилик вакиллари кутиб олди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад, икки қўшни мамлакат ўртасида иқтисодий, маданий, чегара масалалари бўйича алоқаларни янада юқори босқичга кўтариш, шунингдек, савдо-сотиқ, туризм, энергетика, транспорт соҳаларидаги ҳамкорлик кўламини кенгайтириш кўзда тутилган.
Чегара мажмуасида меҳмонларни кутиб олишга бағишланган тадбирдан сўнг Қирғизистон Республикаси бош вазири Сапар Исаков раҳбарлигидаги делегация Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Фарғонада Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси бош вазирлари раислигидаги икки давлат чегарадош вилоятлари раҳбарлари кенгашининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:44
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024
Қирғизистонлик аёллар 10 нафаргача фарзанд кўришга чақирилди
19:40 / 05.11.2024