Жаҳон | 23:09 / 29.03.2018
18592
1 дақиқада ўқилади

Скрипалнинг қизининг аҳволи яхшиланмоқда

Фото: ТАСС

Буюк Британиянинг Солсберисидаги воқеа оқибатида жабрланган, Россия фуқароси, ГРУнинг (Россия Бош разведка бошқармаси) собиқ полковниги Сергей Скрипалнинг қизи Юлия Скрипаль “тез соғаймоқда” ва унинг аҳволи бошқа ўта хавфли деб ҳисобланмаяпти.

“Унинг аҳволи ҳозирда барқарор”, деб маълум қилганлар шифокорлар. Унинг отаси Сергей Скрипалнинг аҳволи эса “хавфли, бироқ барқарор” қолмоқда.

4 март куни Россияда Буюк Британия фойдасига жосусликда айбланган Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Британия ҳукумати фикрича, асаб-фалажловчи модда таъсирига учраган. Кейинроқ Лондон бу модда гўёки Россияда ишлаб чиқилганини таъкидлаб, шу асосда Москвани ушбу воқеага алоқадорликда айблаган. Россия бу айбловларни рад этиб, бундай моддани яратиш дастури собиқ иттифоқда ҳам, Россияда ҳам бўлмаганини айтган.

Мавзуга оид