Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазири қонунни қўллашда икки хил ёндашувлар ва салбий тенденциялар ҳақида сўзлади
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов «давлат органларидаги, айниқса судлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги сансалорликлар, ҳар хил ёндашувлар» аҳолини қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга салбий таъсир кўрсатишини билдирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг XIV ялпи мажлисида Адлия вазири 2017 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати ҳақидаги ахборотни маълум қилиб, ўз нутқида қуйидагиларни билдирди: «Статистика жуда ранг-баранг, масалан, давлат органлари томонидан қабул қилинган қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича 700 мингдан ортиқ ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб, уларда 17 миллионга яқин аҳоли қамраб олинди, оммавий ахборот воситаларида 6129 марта чиқишлар қилинди, 24194та мақола ёзилди, 595 минг 791 марта оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Шу билан бирга савол туғилади, натижа қандай, бу борадаги самарани қандай баҳолаймиз?!
Афсуски, таҳлиллар шуни кўрсатяптики, охирги йилларда нафақат ҳуқуқий маданиятни оширишга эриша олмадик, балки бу борада аниқ салбий тенденция яққол кўзга ташланди.
Кўплаб фуқароларимиздаги боқимандалик кайфияти, меҳнатга муносабатларида фаол иштироки сустлашгани, бир томондан бу жараёнга ўз таъсирини кўрсатган бўлса, иккинчи томондан давлат органларидаги, айниқса судлар, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги сансалорликлар, ҳар хил ёндашувлар, қонунни қўллашдаги икки хил стандартлар, аҳолининг қонун устуворлигига, қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялашга салбий таъсир кўрсатди», дейди Русланбек Давлетов.
Вазир шу кунларда Бўка, Қамаши, Қўшкўпир, Марҳамат ва Қўшработ туманларида истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ўртасида (1500 нафар кишини қамраб олган) ташкил этилган сўровлар натижасини ошкор этди.
«Сўровлар ҳам буни тасдиқлади. Респондентларнинг 32 фоизи Конституция қабул қилинган кунни тўғри айта олмади, жавоблар ҳам осон қилиб берилганди, яъни январь, март, декабрь ойлари кўринишида. Шунингдек, 63 фоиз респондентлар эса қонунларни қайси орган қабул қилиши юзасидан саволга нотўғри жавоб берди», деб таъкидлайди Адлия вазири.
Шунинг учун, ушбу ҳуқуқий нигилизм иллатларидан холис бўлиш учун, ишлаш услубини ўзгартираётган Адлия вазирлиги ёндашув ва ишнинг кўлами, йўналишларини ҳам тубда ўзгартиришини билдирди.
Мавзуга оид
19:18 / 04.12.2024
Президент маслаҳатчилари таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Русланбек Давлетовнинг лавозими ўзгарди
22:35 / 15.11.2022
АҚШ Ўзбекистонда диний эркинликка доир қонунчилик халқаро стандартларга мослаштирилишига умид билдирди
12:33 / 15.11.2022
Русланбек Давлетов президент маслаҳатчиси этиб тайинланди
23:40 / 12.10.2022