Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойлик аёл кийимидаги сўзнинг таржимасидан аччиқланиб, тегишли идораларга шикоят қилди
Хитойнинг Циндао шаҳрида яшовчи аёл унга “die” ёзуви бўлган кийимни сотган дўкондан товон пули талаб қилмоқда. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.
Аёлнинг таъкидлашича, мактабда ота-оналар йиғилишида ўқитувчи die сўзи инглиз тилидан “ўл” деган маънони англатишини айтмагунча, у бу ёзувнинг таржимасини билмаган ва мажлисда одамлар нима учун унга ғалати қарашаётганини тушунмаган.
Бундан аччиқланган аёл кийимни дўконга қайтариб олиб борган ва товон пули талаб қилган. Дўконда аёлни ёзувнинг бошқа маънолари бўлиши ҳам мумкинлигига кўндиришга уринишган, сўнгра 400 юан (60 доллар) таклиф қилишган. Бироқ аёл бу суммани етарли эмас, деб ҳисоблаб, тегишли идораларга шикоят қилган.
Аёлнинг айтишича, ушбу воқеа унинг оиласига маънавий зиён етказган. Унинг таъкидлашича, шу сабабли унинг фарзанди йиғлоқи бўлиб қолган. Воқеа маҳаллий назорат органи томонидан тафтиш қилинмоқда.
“Баъзи харидорлар инглиз тилини билишмайди, шу сабабли савдогарлар бундай товарларни сотишда эътиборлироқ бўлишлари керак”, деб айтган ҳуқуқшунос Ли Юньшэн.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025