Жаҳон | 08:36 / 31.03.2018
4402
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда коррупция бўйича барча жиноий ишлар базаси яратилмоқчи

Фото: AFP/Султан Досалиев

Қирғизистон бош прокуратураси коррупция бўйича барча жиноий ишларнинг ягона маълумотлар базасини яратмоқчи. Бу ҳақда бош прокурор ўринбосари Нурлан Дюшембиев маълум қилган. 

Дюшембиевнинг айтишича, бош прокуратурада шунингдек йўқ қилинган жиноий ишлар электрон рўйхати яратилади. 

“Суд, ҳуқуқ-тартибот идораларида коррупцияни йўқ қилиш долзарб аҳамиятга эга. Хавфсизлик кенгашида назорат органлари раҳбарларига тўхтатилган ва тугатилган ишлар инвертаризациясини ўтказиш, терговчилар томонидан қабул қилинган қарорлар сабабларини аниқлаш буюрилган. Бош прокуратура лавозимий иқтисодий жиноятлар бўйича жиноий жавобгарликка жалб қилинган шахслар ягона базаси ва ўғирланган, йўқотилган ва йўқ қилинган ишлар электрон рўйхатини яратади”, деб айтган Дюшембиев.

Мавзуга оид