Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўғирчоққа айланмаса бўлди». Муҳаммад бин Салмон Башар Асад ҳақида гапирди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауднинг The Time’га берган интервьюсида маълум қилишича, Сурия президенти Башар Асад мамлакат ҳукумати тепасида қолади.
Шу билан бирга, унинг умид билдиришича, Сурия етакчиси Эрон қўлида «қўғирчоққа» айланмайди.
«Башар Сурия президенти бўлиб қолади. Бироқ менинг ишончим комилки, Башарнинг манфаатлари орасида эронликларга улар ўзлари хоҳлаган барча ишни қилишларига имконият яратиб бериш йўқдир», - дея айтиб ўтди бин Салмон.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муҳаммад бин Салмон The Wall Street Journal нашрида чоп этилган интервьюсида Ар-Риёднинг ҳарбий ихтилофга йўл қўймаслик бўйича уринишлари муваффақият қозонмаса, унда 10-15 йилдан кейин Саудия Арабистони ва Эрон ўртасида уруш юзага келиши мумкин экани ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025