Жамият | 10:56 / 31.03.2018
11215
1 дақиқада ўқилади

Жалақудуқдаги хонадонда ёнғин, уй эгасининг куйган ҳолдаги жасади топилди

Иллюстратив фото/Newtimes.kz

Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида ёнғин юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 29 март куни соат 11.20ларда Кўтарма МФЙ Боғ кўчасида яшаган, 1995 йилда туғилган Ҳ.М. уйида маст ҳолда сигарета чекиб ухлаб қолиши оқибатида сигарета кўрпага тушиб ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. 

Ёнғин оқибатида уйдаги кўрпа тўшаклари ёниб, зарар кўрган ва ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси Ҳ.М.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид