Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хизматкорнинг ўлими Кувайт ва Филиппин ўртасига низо солмоқда
Ливанлик эркак ва унинг суриялик турмуш ўртоғи якшанба куни Кувайт судида осиш орқали ўлим жазосига ҳукм қилинди. Улар филиппинлик хизматкор аёлни ўлдиришда айбланмоқда. DailySabah шу ҳақида хабар берди.
Кувайт инсон ҳуқуқлари жамияти вакили Муҳаммад Ал-Отайбийнинг айтишича, Кувайт жиноят суди томонидан чиқарилган қарор қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Гумондорлардан бири ливанлик Надир Эссам Ассаф февраль ойи охирида Ливанда қўлга олинган. Унинг турмуш ўртоғи Мона Ҳасун эса Сурия расмийлари томонидан Дамашқда қўлга олинди. Жуфтлик ҳали Кувайтга экстрадиция қилинмади.
Улар 29 ёшли Жоанна Даниэла Демафелиснинг охирги иш берувчилари бўлишган. Аёлнинг жасади Кувайтдаги квартиралардан биридаги музлатгич камерасидан топилган.
Экспертиза натижалари аёлнинг калтаклангани, унинг қовурғалари сингани, ички қон кетиши ва шишларни қайд этган.
Демафелиснинг ўлими Кувайт ва Филиппин ўртасидаги тарангликни янада кучайтирди.
Филиппин президенти Родриго Дутерте Форс кўрфази мамлакатида филиппинликларга нисбатан бундай шафқатсиз муносабатни қоралади ва филиппинликларнинг Кувайтга ишлагани боришини тақиқлади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
10:12 / 20.05.2025
Ўзбекистонда яна уч давлат фуқаролари учун визасиз режим белгиланди
18:35 / 13.05.2025