Жаҳон | 10:50 / 01.04.2018
12570
1 дақиқада ўқилади

Россиялик дипломатлар чиққан яна бир самолёт АҚШни тарк этди

© AP Photo/Carolyn Kaster

Америка ҳукумати талаби билан АҚШдан чиқариб юборилаётган россиялик дипломатларнинг яна бир гуруҳи шанба куни Вашингтондаги Даллес номидаги халқаро аэропортдан Москва томон учди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россиянинг Қўшма Штатлардаги элчихонасига асосланган ҳолда хабар тарқатди.

Бундан аввалроқ россиялик дипломатлар чиққан яна бир самолёт Нью-Йоркдан парвоз қилганди. Шанба куни АҚШни дипломатлар ва уларнинг оила аъзоларидан иборат жами 171 киши тарк этди. Уларнинг қайтиши учун иккита Ил-96 русумли самолётлар АҚШга юборилганди.

26 март куни АҚШ ҳукумати 60 нафар россиялик дипломатни чиқариб юборишини (Вашингтондаги элчихонанинг 46 нафар ходими, Нью-Йоркдаги бош консулхонанинг 2 ходими ҳамда РФнинг БМТ қошидаги ваколатхонасининг 12 ходими нон-грата деб эълон қилинди), шунингдек, Россиянинг Сиэтлдаги бош консулхонаси ёпилишини маълум қилди. Бундай қарор Буюк Британия ҳудудида россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль заҳарланишида Москва айбланиши ортидан бошланган можаро туфайли қабул қилинди.

Мавзуга оид