Ўзбекистон | 15:19 / 02.04.2018
32828
1 дақиқада ўқилади

Банкомат орқали хорижий валютани нақдлаштириш мумкин

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2018 йил 1 апрелдан бошлаб, банк пластик картасидаги хорижий пул маблағларини махсус ўрнатилган банкоматлар орқали нақдлаштириш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар беради.

Маълум қилинишича, мамлакатдаги тижорат банклар ички монетар-конвертацион сиёсатига асосан, битта банк пластик картасидаги маблағларни нақдлаштириш учун кунлик чеклов ўрнатиши ва ушбу меъёр мустақил белгиланиши ойдинлашмоқда.

Шунингдек, банк пластик картасидаги хорижий маблағни нақдлаштиргани учун банк мижоздан хизматдан келиб чиқиб, 3 фоизгача устама олиши мумкин.

Мавзуга оид