Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Банкоматлардан пул ечишдаги комиссия миқдори 1 фоиздан 1,5 фоизга ошгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Саноатқурилишбанкка тегишли банкоматларда нақд пул ечилганда комиссиялар миқдори 1,5 фоизгача оширилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Банк ахборот хизматининг аниқлик киритишича, бу маълумот ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ижтимоий тармоқларда Саноатқурилишбанкка тегишли банкоматларда нақд пул ечилганда комиссиялар миқдори 1,5 фоизгача оширилгани тўғрисидаги хабарлар тарқалди.
Банк ахборот хизматининг маълум қилишича, маҳаллий (Uzcard, Humo) карталардан нақд пул бериш суммадан 1 фоизни, халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоизни ташкил этади.
“Ушбу тарифлар Ўзсаноатқурилишбанкнинг 2023 йил 26 августдаги бошқарув қарори билан тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда комиссия миқдорини ошириш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган.
Аксинча, ҳозирги пайтда Ўзсаноатқурилишбанк томонидан иш ҳақи лойиҳаси доирасида чиқарилган халқаро карталардан банкнинг ўз процессинг марказига уланган банкоматлар орқали нақд пул ечиш суммадан 0,4 фоизни ташкил қилмоқда”, дейилади расмий муносабатда.
Маълумот учун, амалдаги қонунчилик ҳужжатларига кўра, тижорат банклари пулни нақдлаштиришдаги комиссия миқдорини банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгилайди ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди.
Мавзуга оид
12:24 / 08.01.2025
“Жарима чиптасизлар учун” – Тошкент автобусларида йўлкирани нақд пулда тўлайдиганларга жарима солиниши рад этилди
17:00 / 07.12.2024
Тошкент шаҳри автобусларида нақд пул ўрнига қандай тўлов қилиш мумкинлиги тушунтирилди
19:10 / 15.07.2024
Жорий йилнинг дастлабки 6 ойида муомалага қўшимча 4,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилган
12:22 / 20.02.2024