Жаҳон | 16:58 / 02.04.2018
26552
1 дақиқада ўқилади

Домодедово аэропортида Ўзбекистондан юборилган радиоактив посилка топилди

Фото: РИА "Новости"

“Россия почтаси” ходимлари Россия Федерал божхона хизмати билан ҳамкорликда чегарада радиоактив посилкани аниқлашди. Бу ҳақда Россия давлат компанияси хабарида айтилади.

Москвада хавфли посилка Домодедово аэропортидан юк текширилаётган пайтда аниқланган, унинг радиацион фони максимал рухсат этилгандан 10 баробар юқори бўлган. «Хавфли нурланиш манбаси Ўзбекистондан жўнатилган посилкада бўлган, у қолган юклардан дарҳол алоҳида чиқариб олинди ва ҳимоя контейнерига жойлаштирилди», - дейилади компания хабарида.

Воқеа жойига давлат компанияси, Федерал божхона хизмати ва “Радон” ДУК хавфсизлик хизмати мутахассислари чақиртирилди. Улар посилкани кўздан кечиришди, унинг ичида барометр бўлган. Хавфли посилка жўнатувчиси ва қабул қилувчиси маълумотлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди. Компаниядан билдиришларича, почта жўнатмалари ичидаги нарсанинг хавфсизлиги ҳамда қонунийлиги компания томонидан алоҳида назоратга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид