Жаҳон | 08:14 / 10.08.2023
5274
1 дақиқада ўқилади

Домодедово округида 1000 квадрат метр майдонда йирик ёнғин содир бўлди

Москва вилоятининг Домодедово округида ёнғин камида 1000 квадрат метр майдонга тарқалди, дея хабар беради давлат идоралари. ASTRA Тelegram-канали икки портлаш овозини эшитганини билдирган гувоҳларнинг сўзларини келтирган.

Москва вилоятининг Домодедово округида 10 август, пайшанбага ўтар кечаси камида 1000 квадрат метр майдонда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда давлат идоралари Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг минтақа бўйича бош бошқармасига таяниб хабар берди

Уларнинг сўзларига кўра, автосервис ёниб кетган. Кейинроқ давлат ОАВ ёнғин 1,2 минг квадрат метр майдонга тарқалганини хабар қилди. 

ASTRA Тelegram-канали икки портлаш овозини эшитганини, шундан сўнг ёнғин бошланганини билдирган гувоҳларнинг сўзларини келтирган. SHOT Telegram-канали ҳам маҳаллий аҳолининг «газ баллонлари портлаган» деган сўзларини келтиради. 

Фавқулодда хизматлар ёнғинни ўчириш билан шуғулланмоқда. 

Домодедово аэропорти фавқулодда вазият жойидан 10 км узоқликда жойлашган. 

Аввалроқ, 9 август куни Сергиев Посаддаги Загорск оптик-механика заводи ҳудудида кучли портлаш содир бўлган, 50 дан ортиқ киши жароҳатланган эди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид