Жаҳон | 21:06 / 02.04.2018
78048
2 дақиқада ўқилади

Фарзандини 10 йил занжирбанд сақлаган она: Бошқа йўлим йўқ эди...

Хитойлик 41 ёшли Ван Чжицян 10 йилдан ортиқ умрини тош ҳужрада деворга занжирбанд қилинган ҳолатда ўтказди.

Ван Чжицян гунг туғилди, бироқ боланинг ақлий салоҳияти жойида бўлган, шунинг учун ота-онаси уни имконияти чекланган болаларга мўлжалланган мактаб-интернатга йўллаган.

Фото: Дезинфо.нет

"Бола эшитиш ва гапириш хусусиятидан маҳрум бўлса-да, ақлли эди".

Динг Янфэнг, маҳаллий партия котиби

Интернатдаги ҳаёт Ван Чжицян учун осон кечмади. У шикастланиб, кучли қўрқишни бошдан ўтказди. Шу фонда боланинг психикасида бузилишлар кузатилди, унинг оила аъзолари эса керакли даволаш муолажалари билан таъминлаш учун ҳаддан ташқари ночор эдилар.

"У бошқа мактабга бора олмасди, уйда ҳам аҳвол тобора ёмонлашиб борарди. Охир-оқибат у маҳаллий аҳолига ҳужум қила бошлади".

Юэ Жун, онаси

Оила бошлиғи ҳаётдан кўз юмганида Ваннинг онаси ўғлини назорат қилиш жуда қийинлашгани, ўғлини тош ҳужрага занжирбанд қилишдан бошқа йўл қолмаганини айтди.

Фото: TheWorldNews.net

"Уни қулфлаб, занжирбанд қилишдан бошқа йўлим қолмаган эди. Бунга ҳам 10 йилдан ошди".

Юэ Жун, онаси

Ваннинг опаси, 50 ёшли Ван Шуфен ўз ҳиссиётларини жиловлай олмай, ҳар сафар укасини занжирланган, ночор аҳволда кўрганида хўнграб йиғлайди.

Фото: TheWorldNews.net

"Шундай афсусдаманки... Унинг ўрнига мен занжирбанд бўлганим яхши эди".

Ван Шуфен, опаси

Партия котибининг маълум қилишича, маҳаллий ҳукумат органлари Ваннинг оила аъзоларига ойлик нафақа тўлайди, бироқ пуллар даволаш муолажаларига етмайди. У бу маълумотнинг тарқалиши жамоатчилик эътиборини жалб қилишига ва улар 41 ёшли Ванни психиатрик шифохонага ётқизиш учун зарур суммани йиғишга умид қилмоқда.

Мавзуга оид