Жаҳон | 01:14 / 03.04.2018
9113
1 дақиқада ўқилади

“Газпром”нинг соф даромади бир йил ичида 4 баробар камайиб кетди

Фото: РБК /Олег Яковлев

Россиянинг “Газпром” компанияси соф даромади 2017 йил натижаларига кўра 100,298 млрд рублни ташкил қилди. Бу ҳақда компаниянинг Россияда амал қилувчи бухгалтерлик ҳисоб-китоби стандартларига кўра тайёрланган ҳисоботида айтилган. Компания даромади 2016 йилга нисбатан 4 марта камайиб кетган. 2016 йилда даромад 411,424 млрд рублни ташкил қилган.

Ҳисоботга кўра, компаниянинг умумий тушуми 2017 йил натижаларига кўра 4,313 трлн рублни ташкил қилган ва бу кўрсаткич 2016 йилдагидан 9,6 фоизга кўпроқ бўлган. Компаниянинг газ сотишдан олган тушуми 8 фоизга, яъни 2,659 трлн рублдан 2,872 трлн рублгача ошган. 

Компания маълумотларига кўра, компания 2018 йилнинг 1-чорагида узоқ хорижий давлатларга 54,4 млрд кубметр газ етказган ва ушбу миқдор йиллик ҳисобда ўтган йилдагига нисбатан 6,6 фоизга ошган. Газ етказиб бериш айниқса Нидерландия (+127 фоиз), Австрия (+83,5 фоиз), Греция (+36,4 фоиз), Финляндия (+15,5 фоиз), Германия (+12,2 фоиз) ва Францияга (+11,1 фоиз) кўпайган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид