Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бавария» «МЮ» эмас. «Севилья» дош беролмади
Чемпионлар лигасининг чорак финалида «Севилья» «Бавария»га қарши тенгма-тенг кураш олиб борди, аммо немисларнинг тажриба борасидаги устунлиги қўл келди.
СЕВИЛЬЯ - БАВАРИЯ - 1:2 (1:1)
Голлар: Сарабия, 32 (1:0). Хесус Навас, 37 - автогол (1:1). Тиагу Алькантара, 68 (1:2).
«Севилья»: Сория, Хесус Навас, Кьер, Лангле, Эскудеро, Сарабия, Н`Зонзи, Писарро, Васкес, Корреа (Рамирес, 78), Бен Йеддер (Муриэль, 80).
«Бавария» (Мюнхен): Ульрайх, Киммих, Боатенг, Хуммельс, Бернат (Рафинья, 46), Хави Мартинес, Тиагу Алькантара, Видаль (Родригес, 36), Мюллер, Левандовски, Рибери (Роббен, 79).
Огоҳлантиришлар: Рибери, 13. Корреа, 15. Бернат, 34. Мюллер, 85. Писарро, 90.
Ҳакам: Орсато (Италия).
3 апрель. Севилья. «Рамон Санчес Писхуан» стадиони.
Жавоб ўйини - 11 апрель.
Бироз олдинроқ «Бавария» машинаси Дортмунднинг «Боруссия»сини «босиб ўтиб кетган»ди. Кўпчилик олдиндан «Севилья» ҳам осонлик билан таслим этилишини кутишаётганди. Аммо Винченцо Монтелла шогирдлари аввалги босқичда ҳам «МЮ» билан жуфтликда фаворит саналишмаган, ва бу қарама-қаршиликда ҳам улардан кўпроқ нарса кутиш мумкин эди. Бу ҳақда ўйиндан олдин мюнхенликлар жамоаси устози Юпп Ҳайнкесс ҳам эслатиб ўтди, у сафар ўйинидан дуранг билан қайтиш ҳам ёмон натижа бўлмаслигини тан олди.
Чорак финаллар бўйича энг тажрибали мутахассис бўлмиш Ҳайнкесс нафақат «Манчестер Юнайтед»нинг қоқилишидан, балки бир неча кун олдинроқ «Барселона» «Рамон Санчес Писхуан»да мағлуб бўлишига бир бахя қолганидан ҳам ўзига керакли хулосаларни чиқариб олган ва эҳтиёткорлик билан гапирганди. Майдонда ҳам унинг хавотирлари ўринли бўлиб чиқди, испанлар ўйинда ҳисобни очишди, аммо кейин ўтказилган икки гол ким аслида кучлироқ эканини кўрсатиб қўйди.
Монтелла ўйин арафасида «Севилья» ҳозирча кунора катта учрашувларда майдонга тушишга тайёр эмаслиги ҳақида гапирганди, қолаверса, унинг жамоаси асосий етакчиларидан бири Банегасиз ҳаракат қилишга мажбур бўлди (дисквалификация). Италиялик мутахассис дарвозани Сорияга ишониб топширди - бу футболчи 21 асрдаги дебюти Чемпионлар лигаси чорак финалига тўғри келган илк футболчи бўлди.
Ўйинда ҳисобни мезбонлар очишди. Монтелла келгач, жамоанинг асосий ҳужумчисига айланган Сарабия (7 гол ва 6 пас) жарима майдонида жиддий қаршиликсиз тўпни эгаллаб, дарвозани ишғол қилди. Бу вазиятда немислар гол муаллифи тўпни қўли билан ўзига ўнглаб олганини иддао қилишди, аммо ҳакамни ишонтира олишмади. Немислар ўз антирекордини янгилади - жамоа Чемпионлар лигасида қаторасига 13-сафар ўйинида гол ўтказмоқда.
Сориянинг дебюти жорий мавсумда энг кўп гол ураётган жамоага қарши бўлди. Унга гол уришди, аммо икки вазиятда ҳам тўп «Севилья» футболчилари орқали дарвозага кирди: Рибериннинг зарбаси Хесус Наваснинг оёқлари орасидан ўтиб дарвозанинг яқин бурчагига юмалади.
Биринчи бўлим андалусияликлар сценарийси бўйича ўтди. Гол бўлган вазиятдан ташқари кўплаб ҳужумлар уюштирилди, Бен Йеддер доимий равишда рақиб ҳимоячиларини таҳликада ушлаб турди, қолаверса ҳимоя тартибли ҳаракат қилди. 45 дақиқа давомида «Бавария»нинг асосий ҳужумчиси рақиб жарима майдони ичида тўпга тега олмади. Аммо иккинчи бўлимда «Бавария» тезкорроқ ўйнади ва Бернат ўрнига туширилган Рафинья қанотда Сарабияни ёпиб қўйди.
Севильяликлар иккинчи бўлимга келиб чарчаб қолишганди ва рақиб ҳужумларини тўхтатишга улгурмай қолишди. Шундай ҳужумлардан бирида Сория Хави Мартинеснинг кучли зарбасини қайтарди, қайтган тўпга эса Тиагу Алькантара етиб келди. У берган зарба ҳам йўл-йўлакай Эскудерога тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди. Испания терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчининг турнирда урган жами 8 голидан 7таси плей-офф ўйинларида урилган.
Ҳайнкес эса рекордчи мақомига эга бўлди - у Чемпионлар лигасида қаторасига 12 учрашувда ғолиб бўлган илк мураббий.
Мавзуга оид
07:58 / 05.05.2025
«Бавария» 34-марта Германия чемпионлигини қўлга киритди
20:31 / 16.04.2025
«Бутун дунё ўйин тугади, деб ўйлаганди». «Реал»нинг ЕЧЛ плей-оффларидаги 5 та камбэки
12:21 / 09.04.2025
«Интер» «Бавария»ни қарши ҳужумларда жазолади
03:05 / 06.03.2025