Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Босқинчи қўлга олинди, жиноий шериклари қидирилмоқда – ИИВ
Тошкент вилоятининг Пискент туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
Қайд этилишича, 2 апрель куни ИИБга касалхонадан тушган хабарга кўра, шу йил 1 апрелга ўтар кечаси Ўрта Чирчиқ тумани Нурафшон шаҳар Ёшлик кўчасида яшовчи, муқаддам судланган, 1978 йилда туғилган Е.К. 2 нафар номаълум шериги билан бирга Пискент туманидаги 1977 йилда туғилган Р.Р.нинг дала-ҳовлисига бостириб кириб, уни қўл-оёқларини арқон билан боғлаб, тан жароҳати етказиб уйидан пулларини олиб кетганлар.
Натижада Р.Р. касалхонага ётқизилган. Кўрилган чоралар натижасида Е.К. ушланган, унинг жиноий шерикларини ушлаш чоралари кўрилган.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025