Жаҳон | 08:07 / 06.04.2018
3437
1 дақиқада ўқилади

Қатар амири Трамп билан музокаралар ўтказади

Фото: РИА Новости / Алексей Никольский

АҚШ президенти Дональд Трамп 10 апрелда Вашингтонда Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол-Сонийни қабул қилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди. 

“Президент АҚШ ва Қатар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш йўлларини ҳамда хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳасидаги умумий манфаатларимизни илгари суришни муҳокама қилишга умид қилмоқда”, деб айтилган Оқ уй хабарида. 

Трамп ва Қатар амирининг учрашуви Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасининг АҚШга ташрифидан бир неча кун кейин бўлиб ўтади. 

Дунёда нефть ва газ олиш бўйича етакчилар ҳисобланадиган Қатар ва Саудия Арабистони ўртасидаги муносабатлар охирги ойларда ёмонлашган. Ар-Риёд ва унинг иттифоқдошлари Доҳани террорчиликни қўллаб-қувватлашда айблаб, у билан дипломатик алоқаларни узган. Аввалроқ Трамп инқирозни тартибга солишда воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилганди. 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид