Жаҳон | 19:12 / 06.04.2018
89807
2 дақиқада ўқилади

Путин 11 генерални ишдан бўшатди

Фото: Михаил Климентьев/ТАСС

Россиянинг ҳуқуқий маълумот расмий интернет порталида Россия президенти Владимир Путиннинг фармони эълон қилинди, унга мувофиқ мамлакат ИИВ, ФВВ, Тергов қўмитаси ва Жазони ижро этиш федерал хизматида ишлаган 11 генерал эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Хусусан, гап полиция генерал-майорлари Павел Бугаев (ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги таъминлаш бўйича Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари), Александра Гук (Урал юридик ИИВ раҳбари), Александр Первухин (Удмуртия республикаси бўйича ички ишлар вазири), ички хизмат генерал-майори Андрей Биков (ЖИФХ ИТИ раҳбари), ички хизмат генерал-полковниги Шамсутдин Дагиров (ФВВ Ёнғинга қарши хизмати давлат академияси бошлиғи), адлия генерал-лейтенантлари Валерий Задорин (Свердловск области бўйича ТҚ ТБ раҳбари), Игорь Напалков (Красноярск ўлкаси бўйича ТҚ ДТБ раҳбари), Олег Трошин (Пенза области бўйича ТҚ ТБ раҳбари) ва адлия генерал-майорлари Виталий Шевченко (Волгоград области бўйича ИИВ ББ бошлиғи ўринбосари), Олег Тушмалов (Псков области бўйича ТҚ ТБ раҳбари) ва Александр Сергеев ҳақида (Белгород области бўйича ТҚ ТБ раҳбари) ҳақида кетмоқда.

Фармонда янги тайинловлар ҳақида ҳам сўз юритилган.

Мавзуга оид