Жаҳон | 07:49 / 07.04.2018
9236
1 дақиқада ўқилади

Арнольд Шварценеггер шифохонани тарк этди

Фото: EPA/IAN LANGSDON

Машҳур америкалик актёр Арнольд Шварценеггер юрагида жарроҳлик амалиёти ўтказилгандан бир неча кун кейин Лос-Анжелесдаги шифохонани тарк этиб, уйига йўл олди, деб маълум қилди твиттерда “Арни”нинг вакили Дэниел Кетчелл. 

70 ёшли Шварценеггер март охирида юрагидаги катетер клапанини алмаштириш учун шифохонага борган. Бу амалиёт “тажрибавий” бўлган ва унинг давомида баъзи қийинчиликлар юзага келган. Амалиётдан сўнг актёр ўзига келгач, “Терминатор” фильмидаги иборасига ишора қилган ҳолда, “I'm back" ("Мен қайтдим") деб айтган. 

TMZ нашри маълумотларига кўра, Шварценеггер юрагида биринчи марта жарроҳлик амалиёти ўтказаётгани йўқ. 1997 йилда унинг аортал клапанини алмаштириш бўйича амалиёт ўтказилган.

Мавзуга оид