Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маккейн Трампни Суриядаги кимёвий ҳужумга жавоб қайтаришга чақирди
Америкалик республикачи-сенатор Жон Маккейн АҚШ президенти Дональд Трампни Суриянинг Думасида юз берган эҳтимолий кимёвий ҳужумга жавобан аниқ чораларни кўришга чақирди. Бу ҳақда Media ITE хабар қилмоқда.
«Президент Дональд Трамп ўтган ҳафта бутун дунёга АҚШ Суриядан қўшинларни муддатдан аввал олиб чиқиши ҳақида аниқ сигнал берди. Башар Асад, унинг Россия ва Эрондаги иттифоқчилари буни эшитишди ҳамда АҚШнинг ҳаракатсизлигини туфайли кучайишди. Хабар қилинишича, Асад бу сафар Думада айбсиз эркаклар, аёллар ва болаларга қарши кимёвий қуролдан фойдаланган», - дея маълум қилди Маккейн.
Шунингдек унинг қўшимча қилишича, АҚШ президенти Асад ўтган йилда «кимёвий қуролдан фойдаланганида», қатъий жавоб қайтарганди.
Унинг фикрича, Трамп яна шунақа қилиши керак ва «Асад ўз ҳарбий жиноятлари учун нарх тўлашини» кўрсатиб қўйиши лозим.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025