112 ёшли япониялик сайёрамизнинг энг кекса эркаги деб тан олинди
Япониянинг Хоккайдо оролида яшовчи 112 ёшли эркак Гиннесс рекордлар китобига кўра сайёрамизнинг амалдаги энг кекса эркаги деб тан олинди. Бу ҳақда 10 апрелда маълум қилинди.
Масадзо Нонака исмли ушбу қариянинг ёши 10 апрелга келиб 112 йил 259 кунни ташкил қилмоқда. Аввалги рекорд 113 ёшли испаниялик Франциско Оливерега тегишли эди. У жорий йилнинг февралида вафот этган.
Қария Нонака ўзининг набиралари билан Хоккайдо шимолидаги Мэакан тоғи этагида яшайди. Унинг авлодлари иссиқ чашмаларда жойлашган кичик меҳмонхонани бошқаришади. Қария узоқ ҳаёт кўриш сирлари ҳақидаги саволларга одатда шунчаки ўз ритмида яшашини айтади. Нонака кекса ёшига қарамай одатий турмуш тарзига амал қилади: у ширинликни, айниқса тортларни хуш кўради, газеталар мутолаа қилади ва минералларга бой иссиқ чашмалар сувидан иборат ванналар – онсэнами қабул қилишдан завқ олади.
Эътиборлиси, қария ҳозирда энг кекса одамлар умумий рейтингида 31-ўринни эгалламоқда ва ундан аввалги барча ўринлар аёлларга тегишлидир.
Сайёрамизнинг энг кекса вакили номи эса 117 ёшли япониялик момо Наби Тадзимага тегишли. Момо ҳам сайёрамизнинг энг кекса аёли, ҳам энг кекса одами ҳисобланади. У 1900 йил августда дунёга келган.
Мавзуга оид
17:06 / 25.11.2024
АҚШ Японияга HIMARS тизимларини жойлаштиради
00:06 / 25.11.2024
Япониялик олимлар денгиз сувида парчаланувчи пластик материални ихтиро қилди
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
21:47 / 17.11.2024