Спорт | 10:19 / 10.04.2018
87175
1 дақиқада ўқилади

9 ёшли Хабиб Нурмагомедовнинг айиқ билан олишуви мухлисларни ҳайратлантирди (видео)

Фото: youtube

Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Хабиб Нурмагомедов Мутлақ жангчилик чемпионатида (UFC) енгил вазнда чемпион бўлгандан кейин унинг мухлислари интернетда бир неча йил аввал эълон қилинган видеони эсга олишди. Ушбу видеода 9 ёшли бўлғуси чемпион айиқ боласи билан кураш тушаётгани тасвирланган.

Видео 1997 йилда Маҳачқалъада олинган. Жангчининг отаси Абдулманоп Нурмагомедов интервьюларидан бирида эслашича, у ўғли Хабиб 9 ёшга тўлганда унга занжирбанд қилинган айиқчани кўрсатиб, “У билан олишишдан кўрқмайсанми?” деб сўраган. Айиқча ҳали кичик бўлишига қарамасдан, Хабибдан оғирроқ ва тумшуқбоғсиз бўлган, бироқ Хабиб ҳеч ҳам чўчимаган.

Хабиб Нурмагомедов UFC’даги чемпионлик камарини америкалик Эл Яквинтага қарши жангда қўлга киритди. У UFC чемпиони унвонини қўлга киритган илк россиялик бўлди. Хабиб ушбу жанги учун 530 минг доллар олган.

Мавзуга оид