Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 23:22 / 12.04.2018
8830
1 дақиқада ўқилади
Путин ва Эрдўған Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: © РИА Новости/Михаил Климентьев
Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди. Кремль матбуот хизмати хабар беришича, томонлар Суриядаги вазият кескинлашиши юзасидан ўз хавотирларини билдиришган.
«Дума шаҳрида кимёвий газ қўллангани ҳақидаги уйдирмалардан кейин Сурияда юзага келган мавжуд вазият юзасидан ташвиш билдирилди», дейилган Кремль хабарида.
Путин ва Эрдўған Сурияда барқарорликка эришиш бўйича сиёсий жараённи фаоллаштириш зарурлигини яна бир бор таъкидлашган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш