Жаҳон | 10:25 / 13.04.2018
17050
1 дақиқада ўқилади

Ёнаётган венесуэлалик тасвирланган сурат муаллифи нуфузли мукофот лауреатига айланди

Фото: worldpressphoto.org

World Press Photo 2018 нуфузли халқаро фототанлови ғолиблари маълум қилинди. Бу ҳақда мукофот ташкилий қўмитаси хабар берди.

Мукофотни венесуэлалик фотосуратчи Рональдо Шемидту қўлга киритди. У президент Николас Мадурога қарши намойишга чиққанлардан бири полиция билан тўқнашувлардан сўнг олов ичида қолганини кадрга муҳрлаган.

Жорий йилда мингта сурат орасида илк бора «Йил фотоси» асосий мукофотига олти номзоддан иборат шорт-лист танланди. Барча энг яхши кадрларда қайноқ нуқталардаги можаролар оқибати ёки террорчилар ҳаракати акс эттирилган.

Ўтган йили «Йил фотоси» йўналишида Associated Press агентлиги фотосуратчиси Бурҳон Ўзбиличи ғолиб чиққанди – у Россиянинг Туркиядаги элчиси Андрей Карловнинг ўлдирилишидан сўнг олган сурати учун мукофотни қўлга киритди.

Мавзуга оид