Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва КҚТТнинг Скрипаллар бўйича ҳисоботидан «қизиқ жиҳатларни» эълон қилади
Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавровнинг айтишича, Россия томони Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) экспертларининг ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича ҳисоботини ўрганишда давом этяпти. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
«Биз ҳозирда ҳисоботни жиддий ўрганиб чиқмоқдамиз, у ерда жуда қизиқ жиҳатлар бор», - дея айтиб ўтди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Россия яқин вақт ичида, россиялик экспертлар ҳамда тегишли идоралар ходимлар ҳужжатни кўриб чиққач, ўша қизиқ жиҳатларни эълон қилади. Унинг таъкидлашича, КҚТТ кимёвий модда ўзгача эканини тасдиқлаган ва ёпиқ қисмда бу модданинг батафсил, узун кимёвий формуласи келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Новичок» заҳарли моддасининг яратувчиларидан бири сифатида эътироф этиладиган кимёгар Вил Мирзаянов Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот экспертлари ҳисоботига ўз муносабатини билдирганди.
Мавзуга оид
14:39 / 24.05.2025
Лавров: Россия Ватиканда Украина билан музокара олиб бормайди
23:03 / 23.05.2025
Россия асирлар алмашинуви якунланиши билан Украинага ўзининг тинчлик шартларини тақдим этади — Лавров
12:24 / 22.05.2025
Лавров Европани АҚШга санкцияларни кучайтириш учун босим ўтказишда айблади
21:28 / 30.04.2025