Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жисмоний шахсларга ҳам такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқи берилиши ҳақидаги хабарлар тасдиқланмади
Аввал хабар берилганидек, 2018 йил 11 апрелда Ўзбекистон Республикаси президентининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек бизнес юритиш шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони имзоланди.
Фармон лойиҳаси жорий йилнинг 26 февралидан 13 мартига қадар Интерактив давлат хизматлари ягона порталида жамоатчилик муҳокамасидан ўтган. Муҳокамага қўйилган лойиҳанинг 6-иловасида сиғими 4 йўловчи ўринга мўлжалланган енгил автомобилларга эга бўлган жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш назарда тутилган эди.
Муҳокама давомида муҳокамада тушган таклифлар, фикрлардан келиб чиқиб лойиҳага тегишли ўзгартиришлар киритилган. Бу жараёнда жисмоний шахсларга якка тартибдаги тадбиркорлик шаклида такси хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш масаласи яна бир бора қўшимча ўрганиб чиқиш учун фармон лойиҳасидан ажратиб олинган. Бу ҳақда KUN.UZ’га Адлия вазирлиги хабар берди.
Фаолиятни лицензиялаш соҳасидаги шу ва бошқа ўрганиш талаб қилинадиган бошқа масалаларни қўшимча ўрганишни таъминлаш мақсадида Фармоннинг 7-бандида тегишли давлат органларига лицензиялаш ва рухсат бериш тартибларини такомиллаштиришда давом этиш ҳақида топшириқ берилган.
Мавзуга оид
20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билмаган такси ҳайдовчилари жаримага тортилади
18:11 / 02.04.2025
Тошкентда минивэнларда ўзини ўзи банд қилувчи тарзида такси фаолиятини амалга оширишга рухсат берилади
17:50 / 27.03.2025
Ўзини ўзини банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари қисқаради
19:45 / 04.03.2025