Жаҳон | 14:27 / 14.04.2018
16348
1 дақиқада ўқилади

Еврокенгаш раҳбари ЕИ позициясини маълум қилди

Фото: REUTERS / Phil Noble

Еврокенгаш раҳбари Дональд Туск АҚШнинг Сурияга зарбалари бўйича изоҳ берди ҳамда ЕИ иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаши ва улар билан «адолат томонида» бирга бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

«АҚШ, Франция ва Буюк Британиянинг зарбалари шуни аниқ тушунишга ёрдам бермоқдаки, Сурия режими Россия ва Эрон билан биргаликда инсонларнинг бундай азоб-уқубатини энди давом эттира олмайди, ҳар ҳолда, бу йўқотишларсиз юз бермайди. ЕИ иттифоқчилари билан адолат томонида бирга туради», - дея ёзган Туск.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Суриядаги сўнгги ҳодисалар бўйича баёнот берганди.

Мавзуга оид