Жаҳон | 16:25 / 14.04.2018
11091
1 дақиқада ўқилади

Германия АҚШ, Франция ва Британияни қўллаб-қувватлади

Фото: ГФР канцлери матбуот хизмати

Берлин америкалик, британиялик ва франциялик иттифоқчиларнинг Суриядаги ҳаракатларини маъқуллайди. Бу ҳақда ГФР канцлери Ангела Меркель маълум қилган.

"Биз америкалик, британиялик ва франциялик иттифоқчиларимиз, БМТ Хавфсизлик Кенгаши доимий аъзолари сифатида ўзларига шундай шаклдаги масъулиятни олганини маъқуллаймиз. Ҳарбий зарба керак эди, бу кимёвий қуролдан фойдаланишга эълон қилинган халқаро бойкот самарадорлиги учун, ҳамда Сурия режимини кейинги ҳаракатлардан тийилиш бўйича огоҳлантиришга зарур бўлди", - дейилади канцлернинг баёнотида. У ГФР вазирлар маҳкамаси матбуот хизматининг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ГФР канцлери Ангела Меркель Германия Сурия ҳукуматига бериладиган ҳарбий зарбаларга қўшилмаслиги ҳақида маълум қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид