Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда фаол ёшлар янги хонадон ва машиналарга эга бўлишди
Наманган шаҳрида фаол ёш оилалар ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи масъул ходимларига янги хонадон ва машиналар калитлари тантанали тарзда топширилди. Бу ҳақда ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши матбуот хизмати Kun.uz'гахабар берди.
Байрам тадбирида қатнашган Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Илёсбек Раҳимов мамлакатимизда ёш авлод таълим-тарбияси, эртамиз эгаларининг маънавиятини юксалтириш масаласи долзарб вазифалардан бири эканини айтиб, ёшларга кўрсатилаётган бундай рағбат бу борадаги ишларни изчиллик билан бажаришида туртки беришини билдирдилар.
“Халқлар дўстлиги” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида намунавий лойиҳа асосида барпо этилган 32 хонадондан иборат “Ёшлар уйи” мамлакатимиз равнақи йўлида ўз билим, салоҳиятини ишга солаётган иқтидорли, ташаббускор ёшларга бошланғич бадалсиз, 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредити асосида тўлаб бориш шарти билан берилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, ҳозирга қадар вилоятнинг Мингбулоқ, Чортоқ, Янгиқўрғон, Тўрақўрғон, Уйчи ва Наманган туманларида “Ёшлар уйи” ўз соҳибларига тортиқ этилган эди.
Тантанали маросимда ёшлар иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туманлар кенгашлари раисларига тижорат банклари томонидан имтиёзли фоиз ставкасида 10 йил муддатга 15 фоизини олдиндан тўлаш шарти билан автомашиналар топширилганлиги қўшалоқ тўёна бўлди. Боиси, ёшлар етакчилари автомобиль калитларини байрамона руҳда қабул қилиб олишди.
Шу куни яна бир эзгу ва савобли ишга қўл урилди. Вилоят марказида истиқомат қилаётган 10 нафар ногиронлиги бор болажонларга махсус аравачалар совға қилинди.
Оқилхон ДАДАБОЕВ,
журналист.
Мавзуга оид
22:51 / 27.05.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
23:54 / 26.05.2025
Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди
17:17 / 22.05.2025