Жамият | 19:20 / 15.04.2018
63149
2 дақиқада ўқилади

Фарғоналик йигит ўз синглисининг ўлимига сабабчи бўлди

Яқинда ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Фарғона вилояти Фурқат туманидаги мудҳиш жиноят тафсилотларини маълум қилганига доир хабар тарқалди. Ушбу нохуш ҳолат Тўрғай қишлоғида яшовчи Исоқжон Мамажонов томонидан содир этилган. Оилавий келишмовчилик натижасида юзага келган низо туфайли у ўз синглиси - 1994 йилда туғилган Сабоҳат Мамажоновага тан жароҳати етказган. 

Гумондорнинг сўзларига кўра, синглиси маълум бир пул эвазига кимлар биландир дон олишиб юрган. У синглисига танбеҳ берганида, синглиси "барибир уйдан чиқиб кетишини" айтган. Ака синглисига шапалоқ туширган ва танбеҳларида давом этган. 

Ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг маълум қилишича, Исоқжон синглисининг қорин қисмига кетма-кет зарбалар берган ва оғир тан жароҳати етказган. Натижада Мамажонова Сабоҳат орадан бир неча соат ўтгач олинган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган. 

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми D банди бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни дамда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов ҳаракатлари давомида гумонланувчи Мамажонов Исоқжонда битта эркаклар тасмаси далилий ашё сифатида олинган. 

Воқеа ўрганилганида Сабоҳат Мамажонованинг оиласидаги носоғлом муҳит бунга сабаб бўлгани аниқланган. "15 кун деганда ўзи қўнғироқ қилди. Таниш-билишлар "у ерда кўрдик, бу ерда кўрдик" дейишди. Энди кўрсангиз, ушлаб олиб келинг, дейдиган ҳолга тушдим. Ўша куни акаси "Нега қайт қиляпсан? Қаерда бўлдинг?" деб сўроқ қилди. Индамади. Акаси бир-икки шапалоқ туширди. Қизим "аяжоним" деб менга ёпишди. Ўғлим "Ая, чиқиб туринг, ўзим гаплашаман" деди", - дея сўзлайди марҳуманинг онаси. 

Мавзуга оид