Спорт | 14:00 / 15.04.2018
20131
1 дақиқада ўқилади
Видео: Футболчи гол урди ва трибунага чиқиб ўзига қарсак чалди
Руминиянинг «Германштадт» жамоаси ҳужумчиси Стефан Бланару ўзи киритган голни ярим бўш бўлган трибунада ўзи чиқиб нишонлашга қарор қилди. Мазкур вазият видеоси тармоқда тарқалди
Гап шундаки, «Лучаферул Орадя» жамоасига қарши учрашувда Бланару 80-дақиқада гол киритди. Шундан сўнг у трибуна томон югуриб, голига мухлис сифатида қарсак чалди.
У майдонга қайтгач, ўйин ҳаками томонидан огоҳлантирилди.
Учрашув «Германштадт»нинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.