Жаҳон | 09:22 / 16.04.2018
15633
1 дақиқада ўқилади

Оқ уй: АҚШ ўз ҳарбийларини Суриядан тезроқ ортга қайтармоқчи

Фото: AP/ Hussein Malla

АҚШ ҳамон америкалик ҳарбий хизматчиларни Суриядан ўз ватанига тезроқ қайтаришни мўлжалламоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерсга асосан хабар берди.

«АҚШ миссияси вазифалари ўзгармаган – президент АҚШ кучлари имкон қадар тезроқ уйга қайтишини хоҳлаётгани ҳақида аниқ тушунча берди. Биз ИШИДни бутунлай мағлуб этиш ҳамда унинг яна пайдо бўлишига халақит берувчи шароитларни яратишга қатъий бел боғлаганмиз», - дейилади баёнотда.

Унинг сўзларига кўра, Америка томони ҳамкорлар ва минтақадаги иттифоқчилар Сурия ҳудудида ҳам ҳарбий, ҳам молиявий жиҳатдан хавфсизликни таъминлаш бўйича ўзига катта масъулиятни олишига умид қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид