Жаҳон | 08:27 / 16.04.2018
25908
2 дақиқада ўқилади

Трамп Суриядаги Россия объектларига зарба бериш имкониятини кўриб чиққан – ОАВ

Фото: Nicholas Kamm/AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп Сурия ҳудудига зарба беришнинг бир неча вариантларини кўриб чиққан, улардан бирида Россия ва Эрон объектларини нишонга олиш назарда тутилган эди. Бу ҳақда The Wall Street Journal вазиятдан хабардор манбага асосан маълум қилган.

Таъкидланишича, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис АҚШ етакчисига амалиётнинг учта эҳтимолий вариантини таклиф қилган. Улар орасидаги энг консерватив вариант Сурияда кимёвий қурол ишлаб чиқиш билан алоқадор бўлган объектларни нишонга олиш бўлган. Иккинчи сценарийга кўра, бундай объектлар сони ошиши керак эди, бундан ташқари, зарбалар Сурия армияси қўмондонлик пунктларига ҳам берилиши керак эди. Амалиётнинг энг радикал варианти Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига ҳужумни назар тутган, у Сурия режими ҳарбий салоҳиятига ҳам зарар етказиши керак эди.

Нашр маълумотларига кўра, Трампнинг ўзи маслаҳатчиларга Сурия ҳудудидаги Эрон ва Россия объектларига зарбалар бериш имкониятини кўриб чиқиш таклифи билан чиққан, бу Сурия ҳарбий техникасини йўқ қилишда қўл келса, амалга оширилиши лозим бўлган. Мэттис бундай сценарийга қарши чиққан, жавоб ҳаракатлари ҳақида огоҳлантирган. Якунда АҚШ президенти Суриядаги кимёвий объектларга 100дан ортиқ қанотли ракеталар билан зарба беришни ўз ичига қамраб олган гибридли вариантда тўхтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурияга зарбасини ваҳшийлик деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид