5007 от кучига эга гиперкарнинг тезлашиши видеоси намойиш қилинди
Дубайнинг Devel Motors компанияси 16 цилиндрли, 5007 от кучига эга двигател билан жиҳозланган Devel Sixteen гиперкарининг тезлашиши видеосини намойиш қилди. Роликка берилган изоҳда тезлашиш вақтида двигател қувватининг 20 фоизигина қўллангани айтилган.
12,3 литрли двигателни драгстерлар учун двигателлар ишлаб чиқарувчи Steve Morris Engines компанияси яратган. 4 та турбинали двигател гиперкарни 100 км/соат тезликка 1,8 сонияда эриштира олади. Машинанинг максимал тезлиги эса 515 км/соатдан кўпроқни ташкил қилади. Машина 2 млн долларга яқин туради.
Devel Sixteen 5007 от кучига эга двигателли вариантдан ташқари, бир ёки иккита V-симон 8 цилиндрли двигател билан ҳам таклиф қилинади. Биринчи вазиятда двигател қуввати 1500 от кучини, иккинчи вазиятда 3000 от кучини ташкил қилади. Двигателлар роботлаштирилган узатмалар қутиси билан биргаликда ишлайди. Devel Sixteen’нинг бу вариантлари мос равишда 1,6 ва 1,8 млн доллар туради.
Devel Sixteen яратилишига Италиянинг Manifattura Automobili Torino компанияси ҳам жалб қилинган.
Мавзуга оид
19:25 / 28.10.2024
Фото: Дубай шаҳзодаси Навоийда лочин билан тувалоқ овлади
15:31 / 26.10.2024
Дубайда дунёдаги энг ингичка осмонўпар бино қурилмоқда
18:41 / 27.09.2024
Бурж Халифа: дунёни ҳайратга солаётган осмонўпар бино
13:50 / 13.09.2024