Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Alibaba автоном бошқарувли машиналар ишлаб чиқиши ҳақида эълон қилди

Фото: donghuanews.com
Хитойнинг Alibaba электрон коммерция гиганти автоном бошқарув тизимига эга (сунъий интеллект тизими ёрдамида бошқарилувчи) транспорт воситаларини ишлаб чиқариш ҳақида эълон қилди. China Daily шу ҳақида хабар берди.
AI Labs (компаниянинг шу соҳадаги ишланмалари билан шуғулланувчи бўлими) ходими Ван Ганнинг сўзларига кўра, "олимлар жамоаси бу борада катта муваффақиятга эришган".
Манбада таъкидланишича, Alibaba ҳаракатланиш давомида тўртинчи даражага мувофиқ келувчи ҳайдовчисиз автомобилни яратишни режалаштирмоқда (жами беш даража мавжуд). Бу машинанинг мустақил равишда, ҳайдовчи аралашувисиз ҳаракатлана олиши, тўхташи, тезлашиши ва ҳар қандай йўл, экологик ва иқлимий шароитларга мослаша олишидан далолат беради.
Хитойда Alibaba'дан ташқари Baidu интернет-компанияси ва телекоммуникациялар соҳаси етакчиси Tencent ҳам автоном тизимли транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Мутахассислар прогнозига кўра, 2020 йилга бориб Хитойда автоном бошқарувли автомобилларнинг оммавий ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади.
Мавзуга оид

11:21 / 23.05.2025
4 ойда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль маълум қилинди

14:57 / 01.05.2025
Германия автомобиль ишлаб чиқарувчилари Трампнинг тарифлари туфайли йўқотишларга дуч келмоқда

13:49 / 30.01.2025
Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди

12:54 / 05.10.2024