Жаҳон | 11:57 / 18.04.2018
16382
2 дақиқада ўқилади

Блогер фалокатга учраётган самолётдан онлайн-намойиш олиб борди

Фото: Mark Makela / Reuters

Америкалик блогер Марти Мартинез АҚШ осмонида фалокатга учраётган самолётдан Facebook’да жонли намойиш олиб борди.

Намойиш кадрларида у ойна олдидаги ўриндиқда юзида кислород ниқоби билан ўтирганини кўриш мумкин. “Самолёт билан нимадир юз берди! Кўринишича, биз пастламоқдамиз! Фавқулодда қўниш! Southwest авиакомпаниясининг Нью-Йоркдан Далласга рейси”, деб ёзган блогер.

Кейинроқ у самолёт двигатели портлаб кетганини, портлаш оқибатида унинг бўлаклари иллюминаторлардан бирини тешиб ўтиб, йўловчилардан бирининг ўлимига сабаб бўлганини ёзган.

 

Something is wrong with our plane! It appears we are going down! Emergency landing!! Southwest flight from NYC to Dallas!!

Posted by Marty Martinez on Tuesday, April 17, 2018

Маълум қилинишича, воқеа Southwest Airlines авиакомпаниясининг 1380-сонли рейси билан юз берган. Рейсни бажарган Boeing 737-700 самолётида 143 йўловчи ва экипажнинг 5 аъзоси бўлган. Самолёт двигатели билан юзага келган муаммолар сабабли Филадельфияда фавқулодда қўнишига тўғри келган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт салонига тушган двигател бўлаклари йўловчилардан бирига теккан.

ОАВ маълумотларига кўра, яна 12 йўловчи шифокорлар томонидан кўриб чиқилган, енгил жароҳатлар олган 7 кишига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган. 

Мавзуга оид