Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КҚТТ Скрипални заҳарлашда қўлланган модда қайси давлатда ишлаб чиқарилганини аниқлай олмади
Буюк Британиянинг Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилотдаги вакили Петер Уилсоннинг маълум қилишича, ташкилот мутахассислари Британиянинг Солсберисида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлияни заҳарлашда қўлланган модда қайси давлатда ишлаб чиқарилганини аниқлай олмади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар берган.
«Албатта, ишлатилган асаб-фалажловчи моддани аниқлаш – бу бизнинг суриштирувдаги техник исботларнинг ажралмас қисми, на DSTL (Британия ҳукуматининг Портон-Даундаги мудофаа ва технологиялар илмий лабораторияси), на КҚТТ ҳисоботи ушбу ҳужумда қўлланилган модда қайси мамлакат ёки лабораторияда ишлаб чиқарилганини аниқлаштирмайди», - дея айтиб ўтган Уилсон.
У бу ҳақда ташкилотнинг Ҳаагадаги қароргоҳида чиқиш қилиб айтиб ўтди.
«Бизнинг фикрча, фақатгина Россияда техник имкониятлар, фойдаланиш тажрибаси ва Скрипалларни нишон сифатида танлашга сабаб бор бўлган», - дея таъкидлаб ўтди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Канада ТИВ раҳбари Христя Фрилэнд Россия томони билан мулоқот зарурлиги, бироқ Москва ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланиши бўйича ишда «қизил чизиқдан» ўтгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
14:33 / 22.09.2021
Скрипалларнинг заҳарланиши. Британия яна бир гумонланувчига айблов эълон қилди
08:30 / 15.06.2020
Скрипалларни заҳарлашда ишлатилгани айтилган «Нукус заҳри» чиндан ҳам мавжудми?
00:01 / 08.06.2020
Манба: Сергей Скрипаль ва қизи бошқа исм билан Янги Зеландияда яшамоқда
17:08 / 04.03.2019