Жаҳон | 12:27 / 18.04.2018
7820
2 дақиқада ўқилади

Лондон КҚТТ миссиясининг Суриядаги иши бўйича тезкор жавоб талаб қилди

Фото: Reuters

Буюк Британиянинг БМТдаги доимий вакили Карен Пирс БМТ котибиятидан КҚТТ (Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот) миссияси Суриянинг Дума шаҳрида қаерда экани ва унинг иши ҳақида жавоб тақдим этилишини сўради. Ушбу шаҳарда кимёвий ҳужум рўй бергани тахмин қилинмоқда. Жавоб бир сутка ичида берилиши керак, деб ёзмоқда РИА «Новости».

«Менинг ўйлашимча, агарда котибият Хавфсизлик кенгаши учун ёки брифинг ўтказиши, ёки КҚТТ ва БМТ Хавфсизлик департаментининг Сурияда кимёвий қурол қўлланганига оид далилларни топиш бўйича миссияси ҳозир қаерда экани борасида қисқача маълумот бериши жуда фойдали бўлади. Бунда миссиянинг кейинги режалари, Думага боришда қандайдир қийинчиликлар пайдо бўлгани, ҳамда уларнинг сабаби нимада экани ҳақида ахборот берилиши керак. Бу келаётган 24 соат ичида амалга оширилса, мен жуда миннатдор бўлган бўлардим», - дея айтиб ўтди Пирс БМТ Хавфсизлик кенгашининг Россия ташаббуси билан ўтказилган йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров АҚШ, Буюк Британия ва Франциянинг Сурияга зарбасини ваҳшийлик деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид