«Ўзавтосаноат» ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари»ни бошқарган Рўзиқулов янги лавозимга тайинланди
«Ўзавтосаноат»нинг собиқ раҳбари Улуғбек Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директорлигидан ҳам олингач, янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz ахборот манбаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Улуғбек Рўзиқулов Ўзбекистон Республикасининг Индонезиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси сифатида иш бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари сифатида фаолият юритган Улуғбек Рўзиқулов бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилгани ҳақида хабар берилганди. Шундай қилиб, Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбарлигидан озод этилди.
Кейинроқ, у «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори этиб тайинлангани маълум бўлди.
Ақтўбе фожиасидан сўнг, Рўзиқулов «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директорлигидан ҳам кетганди.
Мавзуга оид
17:26 / 13.11.2024
Балида вулқон отилиши туфайли 20 дан ортиқ халқаро рейслар бекор қилинди
10:17 / 11.11.2024
Ўзбекистон элчиси Индонезия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
18:34 / 04.11.2024
Индонезияда вулқон отилиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди
16:31 / 04.11.2024