Жаҳон | 11:44 / 19.04.2018
13038
1 дақиқада ўқилади

Жангарилар Сурияда АҚШ патронажлигида мухторият ташкил этмоқчи – рус ОАВ

Фото: AFP / Abdulmonam Eassa

«Жабхот ан-Нусра» ва «Сурия мустақил армияси» Сурия жанубидаги назорат остидаги ҳудудларни кенгайтирмоқда, улар у ерда АҚШ патронажлигида мухторият ташкил этмоқчи. Бу ҳақда РИА «Новости» манбага асосан хабар тарқатди.

Агентлик маълумотларига кўра, жангарилар барча учта жанубий вилоятда Сурия Араб Республикаси ҳукумат кучларига мувофиқлаштирилган ҳолда ҳужум амалга оширишни режалаштирмоқда, бунга ҳукумат қўшинлари томонидан кескинликдан холи режимининг бузилиши сабаб бўлади.

Манба сўзларига кўра, АҚШ жангарилар билан курашмаяпти ва улар томонидан назорат этилувчи туманларга «инсонпарварлик ёрдами» етказиб бермоқда.

Шунингдек унинг таъкидлашича, жангарилар ҳукумат кучлари позицияларига Дера ва Ал-Бас шаҳарлари ҳамда уларга яқин бўлган туманларни эгаллаб олиш учун бир вақтда ҳужум бошлашни режалаштирмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид