Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда транспорт воситаларини рўйхатга олишнинг янги тизими жорий этилади
Ўзбекистонда амалдаги автомобиль рақамларини келажакда халқаро намунадаги авторақамларга алмаштиришни назарда тутувчи транспорт воситаларини рўйхатга олиш тизими жорий этилади. Бу президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида назарда тутилган.
Бундан ташқари, автотранспорт воситалари учун қоғозли ҳужжатлар бекор қилинади, барча тегишли маълумотлар эгаларининг ID-карталарига бириктирилади.
2018 йил 1 июлга қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача унинг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.
2018 йил 1 ноябрга қадар лойиҳа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкент шаҳрида синов режимида ишга туширилади.
Шу билан бирга, халқаро намунадаги авторақамларга алмаштириш жараёни айнан қачон амалга оширилиши айтилмаган. Президент қарорида келажакда рақамларни алмаштириш бўйича шундай чора ҳам инобатга олиниши айтилган.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025